Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши давомида Россияга қарши айнги санкциялар киритишга чақирди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Фото: AP

Фото: AP

Брисбенда бўлиб ўтган «Катта йигирмалик» саммити якунларига кўра, Меркель Путин қонун кучидан эмас, балки куч қонунидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда, деган хулосага келган. Унинг сўзларига кўра бу Қримнинг аннексия қилиниши билан бошланиб, Донбассдаги воқеалар билан давом этган.

«Россия Украинанинг давлат сифатидаги ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини бузмоқда ҳамда қўшни давлатга гўёки ўз таъсир доираси каби муносабатда бўлмоқда. Иккала жаҳон уруши ва совуқ уруш якунидан кейин Россия ўзининг Украинадаги ҳаракатлари билан бутун Европадаги тинч тартиботга таҳдид солмоқда.

Биринчидан, биз Украинани ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз. Иккинчидан, Россия билан музокараларда можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун дипломатик ҳаракатларни аямаймиз. Учинчидан, Россияга қарши иқтисодий чекловларни керакли даражагача кучайтириб бораверамиз», − деди Меркель.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди