Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протоколи бошқармасининг янги раҳбари тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Хабарда айтилишича, ушбу лавозимда энди Улуғбек Қурбонов фаолият олиб боради. Хабарга Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтининг вазирлик тизимига бағишланган саҳифаси илова қилинган.
Изоҳ (0)