Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги — 2015’га тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов навбатдаги йиғинлар ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар беради «Olamsport».
«Мусобақага жуда кам вақт қолди. Шу боис ҳар бир кундан унумли фойдаланиб қолишимиз керак. Дастлаб 24—29 ноябрь кунлари Тошкентда қисқа муддатли йиғин ташкил қиламиз.
Сўнгра 1 декабрдан 14 декабрга қадар Дубайда ўқув-машғулот йиғинини ташкил этамиз. Бу йиғин доирасида икки-уч учрашув ўтказамиз. 10 декабрда Қувайт, 13 декабрда Фаластин билан ўйинлар бўлиши аниқ.
17—29 декабрь кунлари Дубайдаги иккинчи йиғин бўлиб ўтади. 20 декабрда Иордания, орадан беш кун ўтиб Ироқ, 28 декабрда яна Ироқ терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Кейин Янги йил байрами муносабати билан йигитларга уч кун дам берилади. 2 январь куни Осиё Кубогида иштирок этиш учун Австралияга йўл оламиз», — деди Миржалол Қосимов.
Изоҳ (0)