Греция пойтахти Афина шаҳридаги АҚШ элчихонаси олдида Политехника университети талабалари қўзғолонини хотирлаб ўтказилган намойиш иштирокчилари Америка байроғини ёқиб юборди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Ташкилотчилар намойишда 30 минг киши қатнашганини қайд этган. Полиция эса намойишда 8,5 минг киши иштирок этганини, хавфсизлик масалалари учун 7 минг нафар полициячи сафарбар қилинганини маълум қилган.
1973 йил 16-дан 17 ноябрга ўтар кечаси талабалар ҳукумат уларнинг ташкилотлари ишларига аралашувига норозилик сифатида университет биносини эгаллаб олган. Қўзғолон бостирилганига қарамай, бу оммавий норозиликка ва 1967−1974 йилларда ҳукм сурган ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ҳарбий диктатуранинг тугатилишига олиб келган эди.
Изоҳ (0)