Бугунги кунда Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг 80 фоиздан ортиқ майдони бўш турибди. Бу ҳақида Яшнобод тумани ҳокими Фаррух Ҳакимовга таяниб Batafsil.uz маълум қилди.
Туман маъмурияти раҳбарининг айтишича, ҳозирги кунда завод негизида самолётлар ва автомобиллар учун эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 5 та шўба корхонаси ташкил этилган. Умумий ҳисобда, айни дамда Тошкент механика заводида 2000 киши ишламоқда.
Бундан ташқари, ҳокимнинг сўзларига кўра, заводнинг бўш турган майдонларида бошқа ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш бўйича турли корхоналар билан музокаралар олиб борилмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат темир йўл компанияси заводнинг ишлаб чиқариш майдонларига даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)