Профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Кеча, 16 ноябрь куни АТПнинг якуний турнирида курашсиз ғалаба қозонган сербиялик Новак Жокович мавсумни пешқадам сифатида якунлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин бир поғона пастлаб, бу ҳафта рейтингида 49-поғонада қайд этилди. Италиянинг Бреши шаҳридаги турнир финалида мағлуб бўлган Фаррух Дўстов бир йўла 10 поғона юқорилаб, айни пайтда 118-ўринни эгаллаб турибди.
Профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги:
1. Новак Жокович (Сербия) — 11 5102. Рожер Федерер (Швейцария) — 97003. Рафаэль Надаль (Сербия) — 68354. Стэн Вавринка (Швейцария) — 52955. Кей Нисикори (Япония) — 50256. Энди Маррей (Буюк Британия) — 46757. Томаш Бердих (Чехия) — 46658. Милош Раонич (Канада) — 44409. Марин Чилич (Хорватия) — 415010. Давид Феррер (Испания) — 4045... 49. Денис Истомин (Ўзбекистон) — 850... 118. Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) — 475
Изоҳ (0)