Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтказилаётган Осиё соҳил ўйинларида Ўзбекистон триатлончилари делегация ҳисобига яна бир бронза медалини келтирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони саккизтага — иккита олтин ва олтита бронзага етиб, ҳозирда Ўзбекистон спортчилари умумжамоа ҳисобида 13-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Осиё соҳил ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтин медалларни миллий кураш бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда Давлат Абраев (-73 кг) ва Санжар Тўхташев (-81 кг) келтирди.
12—13 ноябрь кунлари самбо кураши бўйича ўтказилган мусобақаларда ўзбекистонлик Элдор Ғуломов (-100 кг), Шаҳло Йўлдошева (-52 кг), Шоҳиста Сафарова (-64 кг), Виктория Оздаева (-72 кг) бронза медаллари билан тақдирланди. Яна бир бронза медални эса самбо кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси микст мусобақаларида қўлга киритди.
Айни дақиқаларга келиб 30 давлат вакилларига совринли ўринларни қўлга киритиш насиб қилган. Умумжамоа ҳисобида мезбон Таиланд спортчилари 10 та олтин, 12 та кумуш ва 16 та бронза медали билан пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳ (0)