Singapore Airlines авиакомпанияси самолётидаги парвоз вақтида Wi-Fi тармоғидан фойдаланишга қарор қилган TrendHunter сайти асосчиси Жереми Гуцче иштирокида қизиқарли ҳолат кузатилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Жереми парвоз вақтида 30 Мб интернетдан фойдалангани учун 1 171,46 доллар тўлашига тўғри келди. Унинг ўзи 30 долларлик Wi-Fi пакетига уландим, деб ўйлаган.
Бутун парвоз давомида у жами 155 га яқин саҳифани ўқиган бўлиб, уларнинг катта қисми электрон почтадаги хабарлар бўлган.
Изоҳ (0)