17 сентябрь куни фойдаланишга топширилган iOS операцион тизимининг саккизинчи версияси бугунги кунда 56 фоиз Apple қурилмаларида ўрнатилган. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Икки ой ичида бундай натижа Apple учун катта ютуқ ҳисобланади. Шу билан бирга тахминан 40 фоиз Apple мобил қурилмаларида iOS 7 операцион тизими ўрнатилган бўлса, iOS’нинг эски версияларидан фойдаланилаётган қурилмалар миқдори жуда кичик фоизни кўрсатмоқда.
Балки iOS 8.0.1 версиясидаги муаммолар учрамаганда, ушбу операцион тизимнинг янги версияси бундан ҳам тезроқ оммалашиши мумкин эди. Бироқ, айтиш мумкинки, iOS 8 операцион тизимига ўтиш шиддат билан давом этмоқда.
Изоҳ (0)