Германиянинг Гамбург шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Оқшомнинг марказий жангида супер оғир вазн тоифасининг IBF, WБО ҳамда WBA (Супер) йўналишлари чемпиони украиналик Владимир Кличко ўз камарларини болгариялик Кубрат Пулевдан ҳимоя қилди.
Биринчи раунднинг ўзидаёқ 33 ёшли Пулев чап қўл зарбаларидан сўнг икки бор нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Учинчи раундда яна бир бор ҳакам ҳисобни очишга мажбур бўлди. Пулевда бешинчи раундда яхши имконият юзага келди. Лекин шу дақиқанинг ўзида Кличко ўз зарбалари билан бунга муносиб жавоб берди. Бу сўнгги раунд бўлиб қолди. 38 ёшли Владимир бешинчи раундда нокаут билан рақибини мағлуб этди.
Изоҳ (0)