Евро — 2016 саралаш босқичида Шотландия ва Ирландия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг фожиа содир бўлди, дея хабар беради Stadion.uz BBC’га таяниб.
Ўйиндан сўнг Шотладиянинг Глазго шаҳрида жойлашган «Селтик Парк» стадионининг 33-рақамли чиқиш эшиги зинасидан йиқилган 22 ёшли мухлис шаҳардаги Қироллик шифохонасига етказилди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Учрашув Шотландия термасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Стадионга 60 минг мухлис ташриф буюрди.
Изоҳ (0)