Таниқли канадалик поп-қўшиқчи Жастин Бибер 60 кун ичида Аргентинага тергов учун ташриф буюрмаса, у фотосуратчини калтаклаганликда айбдор деб топилиб, ушбу мамлакатда қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Аргентина суди Интерполни 2013 йил ноябрь ойида фотосуратчини калтаклаганликда айбланаётган Жастин Биберни терговга олиб келиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирган. Акс ҳолда, суд уни қўлга олиш учун халқаро ордер бериши ва бир йилгача озодликдан маҳрум этиши мумкин.
Ҳодиса 2013 йил 9 ноябрда Жастин Бибернинг Буэнос-Айресдаги Ink номли тунги клубдаги чиқиши вақтида содир бўлган. Қўшиқчини суратга олишга уринган фотограф Диэго Песоани Бибернинг тансоқчилари калтаклаган.
Изоҳ (0)