Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан «Нафақа ва ёрдам пули миқдори ҳақида маълумотнома олиш учун электрон ариза юбориш» янги хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаролар бундай маълумотномани олишлари учун онлайн аризани тўлдиришлари ва Ягона портал орқали бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига юборишлари кифоя. Ариза кўриб чиқилгач, фуқаролар тайёр маълумотномани олишлари учун 10 иш куни мобайнида Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ёхуд қонуний вакилнинг вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат)ларини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин.
Ушбу хизматдан Ягона порталда рўйхатдан ўтган нафақа ва ёрдам пулини олувчи фуқаролар, шунингдек, уларнинг қонуний вакиллари фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ (0)