Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 14 ноябрь куни Тошкент Иссиқлик электр станцияси томонидан Тошкент вилояти Қибрай туманига узатиладиган иссиқлик энергиясининг янги тарифларини тасдиқлади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар бермоқда.
Иссиқ сув ва буғнинг янги нархи барча истеъмолчиларга 1 Гкал учун 41 089 сўмни ташкил этади (таққослаш учун, ҳозирги тариф 37 926 сўмга тенг). «Иссиқлик манбаи» корхонасига эса янги тариф 1 Гкал учун 39 443 сўм (ҳозирда 37 926 сўм) деб белгиланди.
Янги тариф 28 ноябрдан кучга кириб, у қўшилган қиймат солиғини ҳам ўз ичига олади.
Изоҳ (0)