Ирландиянинг U2 поп-гуруҳи етакчиси Боно ўтирган самолётнинг эшиги парвоз вақтида узилиб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Learjet 60 самолётининг бортида Боно ва унинг тўрт нафар дўсти бўлган. Улардан бирортасига зарар етмаган, бироқ ҳамма юклар эшик билан бирга ерга қулаган.
Самолёт Дублиндан Берлинга учаётган бўлган. Ҳавога кўтарилгандан бир соат вақт ўтиб, орқа тарафдан ғалати овоз эшитилган. Маълум бўлишича, 2500 метр баландликда орқа эшик узилиб кетган. Шунга қарамай, самолёт Берлин аэропортига яхши қўниб олган.
Изоҳ (0)