Туркиянинг Анталия шаҳрида давом этаётган теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи турнирда иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиев яккаликдан сўнг жуфтликлар мусобақасида ҳам ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат мусобақанинг жуфтликлар баҳсида қозоғистонлик Роман Хасанов билан тандем ҳосил қилган Файзиев хорватиялик теннисчилар — Франко Миочич ва Франжо Распудич ҳамкорлигини икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисоби билан таслим этди.
Изоҳ (0)