Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 12 ноябрь куни БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Режаларга кўра, Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Дубайда учта ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўзбекистон U-22 терма жамоаси дастлаб Албания (14 ноябрь), кейинчалик эса Баҳрайн (16 ноябрь) ва БАА (18 ноябрь) ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Терма жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов мазкур йиғинда жами 23 нафар футболчининг хизматидан фойдаланади.
Изоҳ (0)