Хитойлик хакер iOS операцион тизимида ишлайдиган Apple iPhone 6 Plus смартфонига бир неча йил олдин фойдаланилган Windows 98 операцион тизимини ўрнатди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Смартфоннинг тез ишлашини инобатга оладиган бўлсак, ушбу операцион тизим унда тўлиқроқ ишлаган. Чунки суратлардан кўриш мумкинки, iPhone 6 Plus’да Пуск — бош меню ҳам очилган.
Операцион тизим эса хитой тилида ишлатилган ва унда бир қанча Error — хатоликларни ҳам кўриш мумкин. Бунга сабаб эса смартфоннинг Windows операцион тизими учун мўлжалланмаганлиги бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 16 ёшли хакер Android операцион тизимида ишлайдиган Samsung Gear Live ақлли соатида Windows 98 операцион тизимини ўрнатган эди. Унда ақлли соат қотиб ишлаган.
Изоҳ (0)