Тошкентдаги Гёте-Институтда умумий «Мудраётганлар ва каннибаллар» мавзуси остида замонавий немис фильмлари намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Afisha.uz’га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
«Мудраётганлар ва каннибаллар» мавзуси остида Гёте-Институт жами ўнта фильмни намойиш этишни режалаштирган. Уларнинг дастлабки бештаси 2014 йилнинг 12 ноябридан 11 декабрига қадар, қолганлари эса 2015 йилнинг 22 январь – 20 февралида намойиш этилади.
Барча фильмлар икки марта – немис тилида, шунингдек, рус тилига таржима ёки русча субтитрлари билан намойиш этилади. Томошалар белгиланган кунларда 18:30да бошланади, уларга кириш бепул. Фильмлар 18 ёшлардан катталарга мўлжалланган.
Томошалар жадвали
12−13 ноябрь – «Ота-оналар», режиссёр Роберт Талгейм (2014 йил)19−20 ноябрь – «Бошимиз узра фақат осмон», Ян Шомбург (2011)26−27 ноябрь – «Борар жой йўқ», Оскар Рёлер (2000)3−4 декабрь – «Қолган ҳаммаси», Ганс-Кристиан Шмид (2012)10−11 декабрь – «Чегара билмас эҳтирос», Марен Аде (2009)
Изоҳ (0)