Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова БААнинг Дубай шаҳрида старт олган теннис турнирида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Қуръа натижасига кўра, Оқгул Омонмуродова асосий тўрнинг илк даврасида германиялик Динах Пфизенмайерга қарши кортга чиқди.
Омонмуродова уч сет давом этган ўйинда 6:4, 4:6, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди. Оқгул жуфтликлар мусобақасида иштирок этмайди.
Изоҳ (0)