Словакиянинг Братислава шаҳрида «Челленжер» туркумига кирувчи теннис турнири якунланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Мукофот жамғармаси 85 минг еврони ташкил этувчи турнирда Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов финалда германиялик Петер Гойовчикка қарши кортга чиқди. Дунё рейтингида 107-ўринни эгаллаб турган Петер Фаррухни икки сетда 7:6, 6:3 ҳисоби билан таслим қилди.
Шундай қилиб, Дўстов Братиславада ўтган мусобақада иккинчи ўринни банд этди.
Изоҳ (0)