2014 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Париж шаҳрида Франция Республикаси Президентининг дипломатик маслаҳатчиси Жак Одибер билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон — Франция кўп қиррали муносабатларининг муҳим масалалари муфассал муҳокама қилинди. Ўзаро алоқаларнинг ижобий ўсиш суръати мамнуният билан қайд этилди ва турли йўналишлардаги ҳамкорликни изчил мустаҳкамлашда икки томон ҳам бирдай манфаатдорлиги тасдиқланди.
Шунингдек, томонлар халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича ҳам фикр алмашди.
Изоҳ (0)