Халқаро валюта фондининг навбатдаги ҳисоботида Марказий Осиё давлатлари ичида Россияга иқтисодий жиҳатдан энг кам боғлангани Ўзбекистон эканлиги маълум қилинган, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ўзбекистон экспорти Россия бозорига 3 фоиздан кам, импорт 3−10 фоиз, пул ўтказмалари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича 3 фоиздан камроқ боғлиқлиги айтилган. Шунингдек, Ўзбекистон жорий операцияларнинг ижобий салдосини сақлаб қолган Марказий Осиёдаги ягона давлат бўлган. Бу кўрсаткич Ўзбекистонда 2000-2010 йилларда ЯИМнинг 5,1 фоизини ташкил қилган, 2014−2015 йилларда эса 0,1-0,5 фоиз бўлиши прогноз қилинган.
Қирғизистон ва Тожикистон импортининг 10 фоизи, Туркманистон экспортининг 10 фоизи, Қозоғистон экспорти ва импортининг 3−10 фоизи Россия бозорига боғлиқлиги ҳам маълум қилинган.
Изоҳ (0)