Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов Словакиянинг Братислава шаҳрида старт олган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини чиройли ғалаба билан бошлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Мукофот жамғармаси 85 минг еврони ташкил этувчи ушбу турнирнинг илк даврасида Ўзбекистон вакили чехиялик Иржи Веселига қарши кортга чиқди.
Весели турнирнинг биринчи ракеткаси бўлиб, дунё рейтингида 69-поғонадан жой олганди. Дўстов эса 148-ўринни эгаллаб турибди. Уч сет давом этган учрашувда Фаррух Дўстов кучли рақибини 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Изоҳ (0)