Тошкент вилояти хотин-қизлар қўмитаси қошида «Аёллар маслаҳат маркази» иш бошлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда таълим ва тиббиёт соҳалари масъуллари, бир қатор ташкилот ва муассасалар вакиллари, фаол хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
«Аёллар маслаҳат маркази»да хотин-қизларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда тўлақонли иштирокини таъминлашга кўмаклашилади, уларга амалий ёрдам кўрсатилади, зарур тавсиялар берилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу хизматлар бепул бажарилади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова сўзга чиқди.
Изоҳ (0)