2014 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Намик Гунер Эрпул билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томон кун тартибининг айрим масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро даражадаги муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди. Ушбу маслаҳатлашувлар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқиш ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)