2014 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденовни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон — Россия муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Асосий эътибор бўлажак икки томонлама сиёсий учрашувларга тайёргарликнинг амалий жиҳатларига қаратилди.
Изоҳ (0)