Хитойнинг TENAA алоқа оператори янги Microsoft Lumia смартфонининг суратларини тақдим этди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфон Lumia 530’нинг каттароқ тури бўлади ва у ҳозирча RM-1090 деб номланган. Бу смартфон Nokia номисиз тақдим этилган илк Lumia смартфони ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Microsoft компанияси смартфонларидан Nokia бренди номини олиб ташлашга қарор қилган эди. Эндиликда Lumia смартфонлари Microsoft номи билан биргаликда ишлатилади.
Изоҳ (0)