БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Венада бўлиб ўтган конференциядаги нутқи давомида Австралияни Австрия билан адаштириб юборди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига асосланиб, «Кун» хабар бермоқда.
Конференция юқори савияда ташкил этилганини қайд этаркан, Пан Ги Мун Австрия ўрнига Австралияга миннатдорчилик билдириб юборди.
Кейинроқ БМТ раҳбари йўл қўйган хатолиги учун узр сўраб, «Австрияда кенгурулар йўқлиги»ни жуда яхши билишини ҳазил аралаш айтиб кетди.