3 ноябрь куни Литвада НАТОнинг «Темир қилич» деб номланган йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда «Сегодня» нашри хабар бермоқда.
Манёврларда 10 давлат, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Германия, Чехия ва Канададан 2500 нафар ҳарбий қатнашмоқда. Расмий очилиш маросими Литвадагаи 2 та полигонда бўлиб ўтган.Аввалроқ машғулотларда фақатгина Литва қўшинлари қатнашиши кўзда тутилгани маълум қилинган. Бироқ Украинадаги можаро туфайли машғулотлар НАТО даражасига кенгайтирилган. Йиғин 14 ноябргача давом этиши айтилган.
Изоҳ (0)