АҚШнинг Калифорния штатидаги Санта-Ана шаҳрида 31 октябрь куни Ҳеллоуин байрамини нишонлаётган уч қизни уриб кетган автомобиль эгаси қидирилмоқда, деб хабар берди Associated Press.
Номаълум шахс Ҳеллоуин байрами либосларида бўлган 13 ёшли уч қизни пиёдалар йўлагидан ўтаётган вақтда автомобилда уриб кетган. Ҳар учала қиз ҳам ҳалокат натижасида орттирилган жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Уларнинг икки нафари эгизаклар бўлган.
Автоҳалокатга ҳайдовчи томонидан тезликнинг сезиларли даражада оширилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Айбдор ва унинг ёнида бўлган йўловчи машинани ташлаб, қочиб кетган. Полиция машина рўйхатда турган манзилни аниқлаган, бироқ унинг эгаси манзилни ўзгартиргани маълум бўлган.
Изоҳ (0)