Португалия ушбу ҳафтада иккинчи марта мамлакат соҳиллари яқинидаги халқаро ҳаво ҳудудида Россиянинг бомбардимончи самолётларини тутиш учун ўз қирувчи самолётларини ишга солди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Португалия мудофаа вазири Жозе Педро Агиляр-Бранконинг сўзларига кўра, португал самолётлари Россиянинг иккита стратегик бомбардимончи самолётларини ҳавода тутиб, уларни аниқлаштириб, Португалия юрисдиксиясидаги халқаро ҳаво ҳудудидан чиқариб қўйган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, бу Ту-95 русумидаги Россиянинг сртатегик бомбардимончи самолётлари бўлган. Улар тижорат самолётларининг Лиссабон халқаро аэропортига қўниш учун кириш йўли траекторияси яқинида парвоз қилган.
Изоҳ (0)