Украина чегарачилари Россиядан келган гуманитар ёрдам ортилган юк машиналарини расмийлаштирмаган, фақатгина кўриб чиққан. Бу ҳақда Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ахборот-таҳлил маркази вакили, полковник Андрей Лисенкога таяниб Korrespondent.net хабар берди.
«Россия гуманитар конвойи келиши бугун эрталаб соат 07:00 да бошланди. Матвеев-Курган ва Донецк пунктларида 76 та машина ва 147 нафар киши кетаётгани кузатилган», − деб қайд этди Лисенко. «Қизил хоч» жамғармаси юкнинг чегарадан ўтишида қатнашмаганини ҳам таъкидлади.
Лисенко Россия тарафдан гуманитар ёрдам юбориш бўйича халқаро ҳуқуқ талаблари бузилганини қайд этди. Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Россиянинг тўртинчи гуманитар ёрдам конвойи Донецк ва Луганск вилоятларига етиб келган эди.
Изоҳ (0)