ФИФА ЖЧ-2018 логотипи тақдимот маросимида намойиш этилган видеороликда Қримни Россиянинг бир қисми деб кўрсатилгани учун кечирим сўради. Бу ҳақда Bloomberg’га асосланиб Stadion.uz хабар бермоқда.
«Афсуски, Россия харитаси россияликлар томонидан тақдим этилган эди, бу эътиборимиздан четда қолибди», - деди ФИФА вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг норозилигидан сўнг ФИФА ушбу видеороликни YouTube дан олиб ташлади.
Изоҳ (0)