Тошкентда давом этаётган шахмат бўйича ФИДЕ Гран-присида 8-тур партиялари ўйналди. Рустам Қосимжонов қора доналарда мусобақанинг энг юқори рейтинг очкосига эга шахматчиси италиялик Фабиано Каруана билан дуранг ўйнади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
8-турда биргина учрашувда ғалаба қайд этилди. Тошкент Гран-присини муваффақиятли ўтказаётган грузиялик Баадур Жобава қора доналарда ўйнашига қарамай, Боку Гран-приси ғолибларидан бири исроиллик Борис Гелфандни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Қолган барча партияларда томонлар муросага келишди.
8-тур натижалари: Гелфанд – Жобава 0:1, Андрейкин – Ваше-Лаграв, Накамура – Ражабов, Мамадияров – Карякин, Гири – Яковенко ҳамда Каруана – Қосимжонов партияларида дуранг қайд этилди.
8-турдан кейинги вазият: 1-3. Жобава, Андрейкин, Накамура – 5 тадан; 4-5. Мамадияров, Ваше-Лаграв – 4,5 тадан; 6-9. Каруана, Карякин, Ражабов, Яковенко – 4 тадан; 10. Гири – 3,5; 11. Қосимжонов – 2,5; 12. Гелфанд – 2.
Изоҳ (0)