«Бизнинг уйимиз Исроил» партияси депутати Роберт Илатов масжидлардан мусулмонларни азон айтиб намозга чақириш ҳуқуқини олиб қўйиш таклифини илгари сурди, деб хабар бермоқда The Washington Post.
Депутат билдирган қонун лойиҳасига биноан, Исроил ҳукумати одамларни баланд овозда чақирувчи мослама қўллашни тақиқлаши мумкин.Қонун лойиҳаси муаллифи фикрига кўра, Галилей, Қуддус, Негева ва бошқа шаҳарлар марказида истиқомат қилувчи бир неча юз минглаб фуқаролар муаззинлар овозидан беҳаловат бўлар экан.
Шу партиянинг бошқа бир депутати 2011 йилда худди шундай таклиф билан чиққан. Бу таклифни ички ишлар вазирлиги ҳамда партия раҳбари Авигдор Либерман, ҳамда бош вазир Бенямин Нетаняҳу қўллаб қувватлаган. Аммо, қонун лойиҳаси амалда ижро этилмаган.
Исроил аҳолисининг деярли 20 фоизи араблардан иборат ва уларнинг кўпчилиги мусулмонлардир.
Изоҳ (0)