Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Исроилнинг Шарқий Қуддусдаги сўнгги ҳаракатлари ҳамда Ибодатхона тоғини ёпиб қўйиш борасидаги қарорини уруш эълон қилиш билан тенг деб атади. Бу ҳақда France-Presse агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Мазкур агрессив ҳаракатларнинг давом этиши ва тортишувнинг Исроил томонидан кучайтирилиши Фаластин халқи ва унинг муқаддас қадамжоларига, шунингдек, араб ва мусулмон халқларига нисбатан эълон қилинган урушдир», — деди Президент вакили Набил Абу Рудейна.
Аввалроқ ўнг фаоллардан бўлган Иегуда Глик ҳаётига суиқасд қилингани туфайли Исроил Ибодатхона тоғини ёпиб қўйган эди.
«РИА Новости»да қайд этилишича, Иегуда Глик аҳоли ўртасида Қуддусдаги Ибодатхона тоғига яҳудийлар ҳам ташриф буюришини тиклашга қаратилган чорловлари билан машҳур бўлган.
Изоҳ (0)