Arabian Gazette ва The National’нинг хабар беришича, Sony компанияси Дубай қирғоғида смартфон ва планшетлар сотиладиган дунёдаги илк сувости дўконини очади. Очилиш маросими 3 декабрь куни айрим харидор ва ОАВ ходимлари билан амалга оширилади, деб ёзади Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри.
Sony’нинг ушбу дўкони Xperia Aquatech Store деб номланади ва у 4 метр сув остида жойлашади. Ҳозирча, дўкон ҳақида бошқа маълумотлар ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Sony компанияси 2013 йилда илк сув ўтказмас Xperia Z смартфони ва Xperia Tablet Z планшетларини тақдим этган эди. Компаниянинг сўнгги Xperia Z3, Xperia Z3 Cомпаcт смартфонлари ва Xperia Z3 Tablet Compact планшетлари янада яхшироқ сув ўтказмаслик хусусиятига эга.
Изоҳ (0)