Япониянинг Sharp компанияси смартфонлар учун 4К — 4096×2160 пикселли дисплей ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Сўнгги уч йил ичида смартфонлар HD (1280×720), FullHD (1920×1080) ва QHD (2560×1440) дисплейлар кетма-кетлигида ишлаб чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, жуда ажойиб тасвирлар кўрсата оладиган Samsung Galaxy Note 4 смартфони ҳам 2К — 2560×1440 пикселли дисплейга эга.
Sharp компанияси эса смартфонлар учун мўлжалланган 4К дисплейларини 2016 йилдан сота бошлаши кутилмоқда. Бундай турдаги дисплейлар 5-6 дюймли смартфонлар учун мўлжалланади.
Изоҳ (0)