Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари аҳолисига гуманитар ёрдам ортилган автоколонна юборади, деб хабар берди Korrespondent.net.
Идора вакилларидан бири «Бугун соат 15:00 да Москва яқинидаги Ногинск шаҳридан Донецк ва Луганск вилоятлари аҳолиси учун юбориладиган, таркибида 50 та машина бўлган автоколонна йўлга тушади» — дея таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Донбассдан келиб тушаётган ёрдам бериш ҳақидаги бир қанча илтимосномалардан сўнг, Россия гуманитар конвой юбормоқчи эканлигини куни кеча маълум қилган эди.
Изоҳ (0)