Microsoft’га қарашли бўлган Nokia компанияси эндиликда телефон ишлаб чиқармайди. Nokia компанияси ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида ўта оммабоп телефонлар ишлаб чиқарган. Ушбу компаниянинг илк телефони Mobira Senator бўлиб, у 1982 йилда тақдим этилган, деб ёзади «Пароль» нашри.
Mobira бренди номи 1979 йилда Nokia ва Salora номли электроника компаниясининг ҳамкорлигидан ҳосил бўлган. Mobira Senator телефони 450 МГц жуда юқори частотали тўлқинда ишлаган. Nokia’нинг илк телефони 9,8 килограмм оғирликда бўлган ва у автомобилда фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган. Ҳозирда ушбу телефонни топиш жуда ҳам қийин.
Шунингдек, Nokia компанияси тарихидаги энг асосий телефонлар билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин. Балки уларнинг орасида сизнинг илк телефонингиз ҳам бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)