Июль ойида Украина шарқига қулаган «Боинг» самолёти ишини олиб бораётган нидерландиялик прокурор Фред Вестербеке ҳалокатга Украинадаги можаро томонларидан бирининг алоқадорлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини берувчи материаллар етарли эмаслигни маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Вестербекенинг сўзларига кўра, дастлаб ҳалокатнинг тўртта версияси илгари сурилган: ердан қилинган ҳужум, ҳаводан уюштирилган ҳужум, теракт ва техник носозлик. Илк текширувлар натижасида сўнгги икки версия чиқариб ташланган.
Унинг айтишича, энг катта эҳтимол «Боинг» «ер-ҳаво» синфидаги ракета билан уриб туширилгани вариантига берилмоқда, лекин қирувчи самолёт ҳужуми версияси ҳам илгари сурилган. Прокурор «Боинг» билан ёнма-ён Украина жанговар самолёти боргани ҳақида маълум қилган Россиядан бу борадаги материалларни сўрашга тайёргарлик кўрилаётганини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан ҳавога кўтарилган «Боинг-777» самолёти Украина шарқига қулаб тушган эди. Натижада бортдан жой олган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Дастлабки текширув натижаларига кўра, самолёт ташқи куч таъсирида қулагани маълум бўлган.
Изоҳ (0)