Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Dekos компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб бизнес-совғалар сотувини каталог орқали йўлга қўйди. Ушбу каталогда сиз ўз брендингизнинг таниқлилигини ошириш ва савдо ҳажмини кўпайтиришга ёрдам берувчи турли бизнес-совғаларни топишингиз мумкин.

Фото: Dekos

Фото: Dekos

Совғаларга фирма рамзини туширишнинг хилма-хил усуллари мавжуд бўлиб, бу ҳар қандай савдо белгисининг ўзига хослигини намоён қилиш имконини беради.

«Каталогни яратишда маҳсулотнинг ҳар бир тури учун алоҳида талаблар: индивидуаллаштириш, функсионаллик, самарадорлик, таъсирчанлик имкониятларини, шунингдек нарх ва сифат мутаносиблигини инобатга олдик», — дейди компания раҳбари Баҳтиёр Набиев.

Фото: Dekos

Фото: Dekos

Таъкидлаш жоиз, ушбу каталогни исталган пайтда компания офисидан олиб кетишингиз мумкин. Шунингдек унинг онлайн версиясидан ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.

Батафсил маълумот учун 129-00-66 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки dekos.uz— компаниянинг расмий веб-сайтига ташриф буюришингиз мумкин.

Фото: Dekos

Фото: Dekos

Эслатиб ўтамиз, Dekos компанияси ўзбек исмлари туширилган Coca-Cola банкаларини тақдим этган эди. Шунингдек, компаниядан расмингиз туширилган смартфон ғилофини 15 минг сўмга харид қилишингиз мумкин.

Яқинда эса Dekos компанияси Apple iPhone 6 смартфонлари корпусига нақш ва ёзувлар тушириб беришни бошлагани эълон қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар