Энг йирик алоқа оператори Beeline қайта қўнғироқ, SMS-хабар ёки электрон хат олиш мақсадида юборилаётган ва тез такрорланаётган SMS-спам ҳолатлари ҳақида огоҳлантирмоқда.
Фирибгарларнинг ҳаракатлари натижасида абонент шахсий маълумотларини, пул маблағларини йўқотиши, компьютер ёки мобил мосламасига зарарли дастурни юклаб олиши, шунингдек, спам-саҳифага тушиб қолиши мумкин.
Beeline расмда кўрсатилганидек, «Ютуғингизни тасдиқлаш учун бизга қўнғироқ қилинг...» ёки «Салом, менга зудлик билан қўнғироқ қилинг...» каби SMS-хабар келганида, зинҳор фирибгарларга қайта қўнғироқ қилмасликни ва жавоб бермасликни, шунчаки ўз мосламангиздан уни ўчириб ташлашингизни тавсия қилади.
Изоҳ (0)