Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатлари томонидан Москвага нисбатан қўйилган санкциялар уларга бўлган ишончнинг йўқолишига сабаб бўлаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
«Санкциялар – бир томонлама, қоидаларга зид чоралар бўлиб, уларни киритаётган давлатларга зарар етказиш билан бирга, уларга, биринчи навбатда ўзини жаҳон иқтисодиёти етакчиси ва глобаллашувнинг асосий тарғиботчиси деб ҳисоблайдиган АҚШга бўлган ишончнинг йўқолишига ҳам сабаб бўлмоқда», − деди Лавров.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатлари томонидан қўйилаётган санкцияларнинг таъсири борлигини қисман тан олгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)