2014 йилги пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини Андижон вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Хоразм, Бухоро вилоятлари меҳнаткашлари биринчилардан бўлиб адо этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида эълон қилинган Республика Президентининг пахтакор ва меҳнаткашларга Давлат пахта режаси бажарилгани билан йўллаган табригида қайд этилди.
Маълум қилинишича, Амударё, Элликқалъа, Олтинкўл, Пахтаобод, Балиқчи, Пешку, Олот, Муборак, Яккабоғ, Қизилтепа, Навбаҳор, Наманган, Нарпай, Қумқўрғон, Бешариқ, Қува, Гурлан, Хонқа, Хива туманлари деҳқон ва фермерлари белгиланган режани қисқа фурсатда — 20—25 кунда бажарган.
Бухоро туманидаги «Ислом Нарзиобод», Жондор туманидаги «Жонибек Фарҳод», Арнасой туманидаги «Сангзор», Дўстлик туманидаги «Эшниёз бобо», Миришкор туманидаги «Камалак», Шаҳрисабз туманидаги «Умида она ўғли», Навбаҳор туманидаги «Арслон бобо», Кармана туманидаги «Авез бобо», Пахтачи туманидаги «Мирзаев Шуҳрат», Қумқўрғон туманидаги «Мунчоқтепа истиқболи», Бекобод туманидаги «Комилжон», Ҳазорасп туманидаги «Ғофур Руҳия», Хонқа туманидаги «Мадир Хонқа» сингари фермер хўжаликлари ҳосилдорликни гектаридан 45—52 центнерга етказиб, юксак натижаларга эришди.
Изоҳ (0)