Тошкентда давом этаётган ФИДЕ Гран-присининг 2-тури доирасида яна бир учрашув якунланди. Бундан аввалги дурангдан сўнг ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Қора доналарда франциялик Максим Ваше-Лаграв билан ҳисоб-китоб қилган Қосимжонов 36-юришдан сўнг ўз мағлубиятини тан олишдан ўзга чора топа олмади. 17-жаҳон чемпиони ўзидан 11 ёш кичик шахматчига имкониятни бой берди.
Максим эса 22 октябрь куни ўзининг кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлади.
Изоҳ (0)