Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 23 октябрь куни расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Олий даражадаги учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб муаммолар муҳокама этилади.
Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши ва турли соҳалар бўйича ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)