Украина бош прокуратураси собиқ президент Виктор Янукович томонидан мамлакат ҳудудида Россия Федерациясининг Қора денгиз флоти жойлашиши тўғрисидаги шартнома имзоланишига нисбатан 2014 йил 31 июль куни жиноий иш қўзғатган, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Шунингдек, Виктор Януковичга нисбатан Украина Жиноят кодексининг 13 та моддаси бўйича тўртта жиноий иш қўзғатилган. Жумладан, собиқ президентга катта миқдордаги давлат мулкига эгалик қилиш айби ҳам юклатилган.
Виктор Янукович томонидан ҳокимият ваколатларидан нотўғри фойдаланилиши бўйича қўзғатилган жиноий ишда 2014 йил 27 февралда чиқарилган Олий Бош қўмондонлик, Миллий банк ва Ташқи ишлар вазирлигини Севастополь шаҳрига кўчириш тўғрисидаги қарори келтирилган.
Изоҳ (0)