Эроннинг Исфаҳон шаҳрида аёллар ҳижобни нотўғри ўраяпти, деб ҳисоблайдиганлар томонидан уларга кислотасифат моддалар билан ҳужум қилиши ҳолатлари кузатилмоқда, деб хабар берди The Daily Beast.
Жиноятчиларнинг қурбонлари одатда автомобиль бошқараётган аёллар бўлмоқда. Уларнинг ёнига мотоциклда келиб, юзларига кислотасифат моддалар сепиб кетилган. Бутун Эрон бўйлаб ўндан ортиқ шундай ҳолатлар кузатилган, Исфаҳонда эса кўз жароҳати билан олти аёл шифохонага мурожаат қилган.
Акция кўпроқ қўрқитувчи характерга эга. Аёлларга айнан куйдирувчи кислота эмас, балки сув ва ювиш воситалари аралашмаси сепилган. Бунинг хавфлилик даражаси пастроқ, лекин барибир таъсирга эга, дейилади хабарда.
Одатда шариат қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирадиган Ислом инқилоби соқчилари корпуси командири Акбар Покзод аёлларга қилинаётган ҳужумларни кескин қоралаб, на дин, на шариат қоидалари бундай қилмишларни ёқламаслигини ва жиноятчилар қаттиқ жазога тортилиши лозимлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)